

"Анжи"да ўйнаган барча юлдузлар ичида у энг оддийси эди. Доимо ҳазиллашарди, нималардир сўрарди. Турли сўзларни ўрганиб оларди.
Қандай сўзлар? Сўкишдан ташқари - салом, ҳайр, ишлар қалай. Унинг энг севимли сўзи учқудуқ эди. Унга "Учкудук, три колодца" қўшиғи жуда ёқарди. Уни Аҳмедов кийиниш хонасида қўйиб берганди. Карлосга эса бу қўшиқ ёқиб қолганди. У қўшиқ маъносини тушунмасди, аммо барчани учқудуқлар деб атарди.
Шунингдек у учишдан қўрқарди. Самолёт Доғистонга қўнганида, русчалаб баланд овозда: "Худога шукр, Махачкала" дерди", - деди Расулов.



