

28 ёшли испаниялик футболчи иккинчи тайм бошида жароҳат олди ва 57-дақиқада алмаштирилди.
"Кўк-анорранглилар" хабарига кўра, ўйинчи ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олган. Робертонинг қачон майдонга қайтиши тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
Серхи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.




