

Футболчи умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва унда Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши Германия Кубогининг 1/8 финали учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли бор эди.
"Арьен Роббен яхши ишламоқда ва деярли оғриқ ҳис қилаётгани йўқ. Аммо таваккал қилишни истамайман. Арьен билан суҳбатлашдик ва у ҳам ҳали эрта эканлигини айтди. Шу сабабли эртага у ўйнамайди" - дейди Хайнкес.
"Бавария" - "Боруссия" учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади.



