Роббен 2017 йилда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
6 дек 2017, 11:26
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес биринчи давра охиригача ярим ҳимоячи Арьен Роббенни майдонга тушира олмаслиги мумкин.

Немис гранди устози бу ҳақда ПСЖга қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувидан сўнг айтди.

"Роббенда жиддий жароҳат йўқ. Унинг қачон сафга қайтиши ҳақида тахмин қилиб бўлмайди"- дейди Хайнкес.

"Бавария" 3та учрашувдан сўнг Бундеслиганинг биринчи давра ўйинларини якунлайди: "Айнтрахт" (9 декабрь), "Кёльн" (13 декабрь), "Штутгарт (16 декабрь). Бундан ташқари, 20 декабрь куни мюнхенликлар Германия Кубоги 1/8 фнали доирасида Дортмунднинг "Боруссия"си билан куч синашишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›