RMC Sport: «Монако» Раньерини истъефога чиқаргани учун унга 3 миллион евро тўлади

Narzulla Saydullayev
22 апр 2014, 07:51
«Монако» бош мураббийи Клаудио Раньери ўз лавозимидан бўшатилди.
Ўтган ҳафта пайшанба куни монегасклар Франция кубоги ярим финалида «Генгам»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг (1:3) ушбу қарор қабул қилинди.

Клуб ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий баёнот билан чиққани йўқ.

62 ёшли италиялик мураббий товон пули сифатида 3 миллион евро олади.

Раньери «Монако»ни 2012 йил қабул қилиб олиб клубни биринчи лигадан олий лигага олиб чиққанди.

Олдинроқ «Монако» унинг ўрнига Диего Симеонени таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›