Ривалдо: "Мбаппе Месси ва Роналдунинг издоши эканини исботлаш учун ПСЖни тарк этиши лозим"

24 окт 2019, 20:15
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

"Мбаппе жаҳоннинг яхшиларидан бири бўлиши учун унинг ўйинида сифат борлигига шубҳа йўқ. У юқори даражада ўйнайди ва катта салоҳиятга эга. У Ла Лига ёки АПЛда ўйнаб туриб, иқтидорини ривожлантириши мумкин. Лига 1 Испания ва Англия даражасидан пастдалиги кундек равшан. Мбаппе Месси ва Роналдунинг издоши эканини исботлаш учун ПСЖни тарк этиши лозим", – дейди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com