Рио Фердинанд: "Погбанинг "Барселона"га ўтиши ҳақида хатто ўйлаб ҳам кўрманг, унинг уйи - МЮ"

Aslanov Jasurbek
7 авг 2018, 13:39
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.

"Эд ("Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудворд), уларга Погба бошқа клубга ўтиши ҳақида хатто ўйлашга ҳам йўл қўйма! Погбанинг уйи - "Манчестер Юнайтед"! Тезроқ миш-мишларни тугатиб, Алдервейрелдни сотиб олинг" - деб ёзди Фердинанд "Твиттер"да.

Олдинроқ, Погбанинг агенти Мино Райола музокара ўтказиш учун Барселонага учиб кетгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com