

“Санчо жуда яхши ўйинчи. У янги давр футболчиси. Уни кузатиш, қандай ривожланаётганига гувоҳ бўлиш қизиқарли. Бир клуб сафида ўйнашга умид қиламан. Бу жуда яхши иш бўларди. Унда ҳозирги давр футболчисига керак бўлган ҳамма нарса бор. У креатив ва ижодкорона ўйнайди”, — дейди Рэшфорд.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” “Боруссия Д”дан Жейдон Санчо ёзги трансферлар вақтида сотиб олишга ҳаракат қилади.



