UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  0 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  0 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0

Лига 1. Супер таркиб майдонга тушган баҳсда ПСЖ "Ренн"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Лига 1. Супер таркиб майдонга тушган баҳсда ПСЖ "Ренн"га мағлуб бўлди

Теглар :  ПСЖ"Ренн"
Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Ренн" - ПСЖ баҳси воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

Ренн

Гаэтан Лаборд - 45', Флавьен Те - 46'

Лига 1 . 9-тур

03/10/2021, 17:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Roazhon Park, 28092 томошабин

Бош ҳакам: Ruddy Buquet

45'
90'
24'  Гаэтан Лаборд
45'  Гаэтан Лаборд
45'  Камальдин Сулемана
46'  Флавьен Те
46'  Гаэтан Лаборд
55'  Жонас Мартен
75'  Бенжамен Буриго (Лоренц Ассиньон)
75'  Мартен Терье (Серу Гирасси)
76'  Жонас Мартен (Батист Сантамария)
87'  Флавьен Те (Лесли Угочукву)
55'  Преснель Кимпембе
56'  Джанлуиджи Доннарумма
68'  Килиан Мбаппе
76'  Идрисса Гейе (Андер Эррера)
76'  Неймар (Мауро Икарди)
76'  Марко Верратти (Джорджиньо Вейналдум)
84'  Ашраф Хакими
86'  Килиан Мбаппе

"Ренн" – ПСЖ 2:0

"Роазон Парк"

Голлар: 1:0 – 45 Лаборд, 2:0 – 46 Те.

"Ренн" – Гомис, Траоре, Агерд, Омари, Мелинг, Бурижо (Ассиньон, 75), Мартен (Сантамария, 76), Те (Угошукву, 87), Лаборд, Терье (Гирасси, 75), Сулемана.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Ди Мария, Гуйе (Эррера, 76), Верратти (Вейналдум, 76), Месси, Неймар (Икарди, 76), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Лаборд (24), Мартен (55), Кимпембе (55), Доннарумма (56), Мбаппе (86).


90+1. Мессининг зарбаси ноаниқ бўлди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ПСЖнинг турли усулда ташкил этаётган ҳужумлари умуман фойда бермаяпти. Захирадан ўйинга қўшилган Икардини ҳали тўп билан ёки бирор вазиятда учратмадик.

81. ПЕНАЛЬТИ! ПСЖ дарвозаси томон. Ашраф Ҳакими тўпни тепишга уриниб, рақибга зарба бериб юборган кўринади. ВАРдагилар вазиятни кўриб чиқишмоқда. ПЕНАЛЬТИ ЙЎҚ! ВАР ҳаммасини бекор қилди.

80. Ўзгаришлардан сўнг ПСЖ бирорта сифатли ҳужум ташкил қила олмади.

75. Иккала жамоада ўзгаришлар бошланди: Неймар, Вератти ва Гейе ўрнига Вийналдум, Эррера ҳамда Икарди майдонга тушди.

74. Леонинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг узоқ бурчаги ёнгинасидан ўтиб кетди.

73. Неймар рақиб жарима майдончаси чизиғи устида стандарт ишлади. Уни ким ижро этади?

70. ЗАРБААА! Мбаппе чап оёқда "Ренн" дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олишга уринди. Бироз ноаниқ.

68. ГОООЛ! Ди Мариянинг узатмасидан сўнг Мбаппе ўткир бурчак томон юрди ва тўпни узоқ бурчакка йўллаб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам голни ВАР орқали текширмоқда. ОФСАЙД! Гол ҳисобга олинмади.

63. Мбаппе рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш ғоясидан чарчади ва узоқ масофадан зарба бериб қўя қолди. Ноаниқ.

62. "Ренн" футболчиси кучли зарба билан ПСЖ дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироз ноаниқ.

60. Мессининг узатмасини Неймар дарвозага бура олмади, тўп посбоннинг қўлига бориб тушди.

59. ПСЖ рақиб жарима майдонида "қамал" амалга оширмоқда ва мезбонлар ҳозирча ҳимояда бехато ҳаракат қилишяпти.

55. Майдонда жанжал: Можарони бошлаган Мартин ва Кимпембелар сариқ карточка билан жазоланишди.

52. Ҳисобда устунлик "Ренн" томонда бўлишига қарамай, тўп назорати ПСЖда.

46. Иккинчи бўлим гол билан бошланди. Флавьен Тайтнинг зарбасидан сўнг ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

ТАНАФФУС!

45. ГОООЛ! "Ренн" ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпни Гаэтан Лаборд дарвозага жойлаб қўйди.

43. Месси ва Ди Мария ташкил этган ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Анхелнинг узатмаси кучли чиқмади ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

36. Месси-Неймар-Мбаппе триоси рақиб жарима майдончаси олдида хавфли ҳужум ташкил қилишди, аммо у зарбасиз якун топди.

33. Яна бир хавфли ҳужум: Месси Мбаппени дарвозабон билан бирга-бир чиқарди, тўпга аранг етиб борган Килиан қанотга қочди ва ортга ўгирилиб, пас бериш учун футболчи қидирди. Тўп Мессига қайтарилди, Леонинг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади ва тўп рақиб жамоага ўтди.

31. ЗАРБААААА! Мессининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

29. Месси рақиб жарима майдончаси яқинида стандарт ишлашга муваффақ бўлди. Уни албатта футболчининг ўзи амалга оширади.

27. Гана Гейе Месси узатган тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

25. Энди Мбаппе ҳудди шу масофадан хато зарба берди, у ҳам чап оёқни ишга солганди.

23. Неймар 7 метрдан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бунга сабаблар бор: Тўп ҳавода эди ва Неймар чап оёқда зарба берди.

22. Доннарумма қанотдан узатилган тўпни қўли билан юқорига уриб юборди ва тезда уни ушлаб олди.

21. ЗАРБААА! Камолдин Сулеймананинг чап оёқда берган кучли зарбаси дарвозанинг узоқ бурчаги устидан ўтиб кетди.

19. "Ренн" амалга оширган бурчак зарбаси ПСЖнинг қарши ҳужумига айланиб кетди, Неймар ўз қанотида рақибларини алдашга киришди ва жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди.

13. Мбаппе ҳужумда 5 рақиби орасидан тўп билан чиқиб кетди, аммо унинг узатмасидан сўнг жамоадоши тезда тўпни олдириб қўйди.

1. Учрашув бошланди.


Ренн – ПСЖ

"Роазон Парк"

Ренн - Гомис, Агерд, Омари Мелинг, Траоре, Беригю, Таит, Мартин, Терье, Сулемана, Лаборде.

ПСЖ - Доннарумма, Ҳакими, Кимпембе, Маркиньос, Таварес, Верратти, Гуйе, Мбаппе, Неймар, Ди Мария, Месси.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика