Ренату Саншеш ПСЖга ўтади

Alisher
9 июл 2022
"Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш фаолиятини ПСЖда давом эттиради.

24 ёшли португалиялик яқин кунларда Франция чемпионлари билан шартнома имзолайди.

Томонлар битимни имзолаш борасида келишувга эришишган.

Саншеш ўтган мавсум "Лилль" сафида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Record