UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  15 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Регламент ўзгариши мумкин, ПФЛ клубларга хат жўнатди Янгиликлар

Регламент ўзгариши мумкин, ПФЛ клубларга хат жўнатди

Теглар :  Суперлига
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига Регламентига ўзгартириш киритиш ҳақида ўйламоқда.

Шу мақсадда бугун Суперлига клубларига ушбу янгилик юзасидан фикрларини билдириш учун мактуб жўнатилган. Гап олтин очко қоидасини бекор қилиш ҳақида кетмоқда. Мавсум аввалида ПФЛ раҳбарияти матбуотда чиқиш қилиб, бу йилги чемпионат янгича форматда ўтишини айтан эди. 

Янгилик амалга ошди, олий лига номи Суперлигага ўзгартирилди. Клублар сони қисқартирилиб, 12тага етказилди. Янги чемпионатимизнинг биринчи босқичи якунига ҳам яқинлашиб қолганди. 

Лекин мавсум ўртасига келган бир пайтда Регламентга яна ўзгартириш киритишга тўғри келиб қолди. Бу нарса кимга ёки нима учун керак бўлди, деган ҳақли савол туғилади. Тез орада бу саволга жавоб ҳам олармиз. 

Балки, айрим клублар бунга рози бўлишмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Суперлигада иштирок этаётган жамоаларга мурожаат тариқасида мактуб жўнатилган. Нома эса расмий мақомга эга. Яъни, ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг имзоси қўйилган. 

Кўрамиз, клублар бу сўровга қандай жавоб беришар экан ва ПФЛнинг якуний қарори қандай бўларкан? Бунга бир неча соат вақт қолди. Аммо, ҳозирданоқ ижтимоий тармоқларда бу янгилик яхшигина муҳокамага сабаб бўлиб улгурди. ПФЛ манзилига теша тегмаган гаплар айтилмоқда. Хуллас, кутамиз! Унгача эса мактуб билан танишиб туринг!

Рейтинг: -407   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика