Регилон Контенинг машғулотлари ҳақида: “Ҳаётимдаги энг оғир ҳафта”

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2021, 08:40
“Тоттенхэм” ҳимоячиси Серхи Регилон “Лидс”га (2:1) қарши ўйиндан кейин Антонио Конте иштирокидаги машғулотлар ҳақида фикр билдирди.

“Терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар туфайли юзага келган пауза вақтида кўп меҳнат қилдик. Интенсив машғулотлар ҳақида айтадиган бўлсам, ҳаётимдаги энг оғир ҳафта бўлди. Бироқ, бу ўз натижасини берди. Энди ухлашга ётадиганимда ҳам фақат футбол ва майдондаги вазифаларим ҳақида ўйлайман”, дейди испаниялик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru