Регилон "Барселона" нишонида

Оқил Абдубарноев
18 мар 2022, 21:07
"Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон "Барселона" нишонида турибди.

Испан клубида ушбу позицияда фақат битта футболчи бор — Хорди Алба (ҳозир 33 ёш), раҳбарият эса вазиятни ўзгартириш вақти келди, дея қарор қабул қилди.

Бошқа томондан, "Тоттенхэм" "Барса" футболчилари Мемфис Депай ва Клеман Ленглега қизиқиш билдирмоқда ва иккала клуб ҳам трансфер бўйича келишувга эришиши мумкин.

Регилон жорий мавсумда Премьер-лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: SPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›