"Реал"нинг қачон Мбаппе трансферини эълон қилиши маълум бўлди

Alisher
17 май 2022
"Реал" "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзоланганини эъллон қилиши режалаштирилмоқда.

"Реал" - "Ливерпуль" ўйини 28 майда бўлиб ўтади. 

Учрашув Сен-Дени (Франция)даги "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади.

Мбаппе 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: AS