

Зидан бошчилигидаги жамоа 9 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни тугатди. Мадридликлар сўнгги маротаба 1 декабрь куни Чемпионлар лигаси доирасида "Шахтёр"га қарши кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйишганди (0:2). Шундан сўнг жамоа кетма-кет 9 та ўйинда ютқазмади.
"Реал" энди навбатдаги ўйинини 21 январь куни Испания кубоги доирасида "Алькояно"га қарши ўтказади.



