"Реал"дагилар Давид Алабадан норози

Omonjon To`xtamirzayev
22 мар 2023, 14:34
"Реал" ҳимоячиси Давид Алаба "қироллик клуби" шифокорлари майдонга қайтишга ҳали руҳсат бермаганига қарамай, Австрия термаси қароргоҳига йўл олди.

Таъкидланишича, футболчининг ўзи бу қарорни қабул қилган, сабаби у терма сардори ҳисобланади ва майдонга туша олмаса ҳам, жамоанинг ички атмосферасига ижобий таъсир кўрсатмоқчи.

"Реал" вакиллари бундай ҳаракатни унчалик илиқ баҳолашмади. Уларнинг фикрича, Алаба Мадридда қолиб, тикланиш жараёнини якунлагани маъқулроқ бўларди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›