"Реал" Холанд ёки Мбаппега пул олиш учун Эдегорни сотиши мумкин. "Арсенал" ўйинчини сақлаб қолмоқчи
16 мар 2021 12:27
Янгиликлар
"Реал" Холанд ёки Мбаппега пул олиш учун Эдегорни сотиши мумкин. "Арсенал" ўйинчини сақлаб қолмоқчи
"Арсенал" трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни таркибда сақлаб қолмоқчи.
Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета норвегиялик футболчининг ўйинидан хурсанд. "Арсенал" "Реал" билан ярим ҳимоячининг яна бир ижараси ва футболчини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр.
Кўп нарса "Арсенал"нинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлади. Мадрид клуби Эрлинг Холанд ёки Килиан Мбаппенинг харидига маблағ излаётгани сабаб Эдегорнинг сотувини кўриб чиқишии мумкин.
22 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар