"Реал" Хамеснинг нархини пасайтирди

Mirjalol Normatov
5 июл 2020
"Реал" раҳбарияти Хамес Родригеснинг трансфер қийматини пасайтиришга рози бўлди.

"Marca" хабарига кўра, мадридликлар бир йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчини 25 млн еврога сотишга тайёр бўлиб турибди. Футболчининг ўзи ҳам раҳбарларга кетишга тайёрлигини маълум қилган. Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва "Арсенал" каби клублар томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

28 ёшли Хамес ушбу мавсумда "Реал" таркибида барча турнирларда 14 ўйинда қатнашиб, 1 го лва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal