

Мадрид клуби Украина клуби ўнг қанот ҳимоячиси Винисиус Тобиаснинг ўтиши борасидаги битимни ёпди.
"Реал" бразилияликни 18 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан икки мавсумга ижарага олади. 18 ёшли ўйинчи аввалига "қаймоқранглилар"нинг иккинчи жамоасига қайд қилинади.
Винисиус "Шахтёр" таркибида ҳали бирорта расмий ўйин ўтказмаган. "Реал" ФИФАнинг Россия ва Украина клублари билан футболчилар шартномаларини тўхтатиши мумкинлиги борасидаги қарор туфайли у билан шартнома имзолайди.



