"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024, 12:57
Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Реал" вингери Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар берди "Washington Post".

Хабар қилинишича, 23 ёшли Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган ва 103-дақиқада алмаштирилган.

Винисиус Жуниор жорий мавсум "Реал" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

"Эл Класико" 21 апрель куни 23:59 га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Washington Post