“Реал” Вест Хэм” ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
21 мар 2019 20:15
Янгиликлар
“Реал” Вест Хэм” ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Агар мадридликлар Эдин Азар билан келиша олишмаса, унинг ўрнига “Вест Хэм” аъзосини трансфер қилиш мумкин.
Sky Sports News нашрининг хабарига кўра, лондонликлар ушбу ойда “Реал”нинг 60 миллион фунтлик таклифини рад этишди.
“Челси” вакилларининг тушунтиришича, футболчи учун лондонликлар камида ушбу суммадан икки баробар кўпроғига эгалик қилишмоқчи. Азарнинг инглиз клуби билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Белгиялик футболчи ҳам Лондон клуби томонидан шартномани узайтириш борасидаги барча таклифларни инкор этмоқда. ФИФА томонидан “Челси”га иккита трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни сотиб олишга таъқиқ қўйилгач, лондонликлар Азарни Испанияга қўйиб юбормасликлари мумкин.
"Вест Хэм" Андерсонни ўтган йили ёзда "Лацио"дан 33,5 миллион фунтга сотиб олганди. Бразилиялик футболчи АПЛда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва бешта голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар