"Реал" тарихидаги энг ёмон футболчилар рамзий жамоасида ўзгариш рўй берди

7 май 2020, 01:43
Испаниянинг As нашри "қироллик клуби"да иши юришмаган ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиққани ҳақида хабар қилгандик.

Жамоа қуйидаги кўринишда эди:

Дарвозабон: Альбано Бисарри;

Ҳимоячилар: Карлос Диого, Джонатан Вудгейт, Предраг Спасич, Фабиу Коэнтрау;

Ярим ҳимоячилар: Томас Гравесен, Пабло Гарсия, Жюльен Фобер;

Ҳужумчилар: Элвер Балич, Антонио Кассано, Ройстон Дренте.

Бироқ, нашрнинг ижтимоий тармоқларига жойланган суратларда иккита ўзгариш бўлганини кўришимиз мумкин: Спасичнинг ўрнини Вальтер Самуэль, Коэнтраунинг жойини Эдвин Конго эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As