"Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни маҳаллий шифохоналарга топширади
26 мар 2020 22:30
Янгиликлар
"Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни маҳаллий шифохоналарга топширади
Мадриднинг "Реал" клуби ўз ўйингоҳини коронавирус пандемияси билан курашаётган маҳаллий шифохоналар ихтиёрига ўтказди.
"Бернабеу"да пандемияга қарши курашиш учун ас қотадиган дори-дармонлар сақланади.
"Барча сақланган заҳиралар Испания ҳукумати бошчилигидаги соғлиқни сақлаш идораларига топширилади ва шу йўл билан улардан мақсадли, самарали фойдаланишга эришилади.
Шунингдек, "Реал" Соғлиқни сақлаш вазирлигига маблағ ёки бошқа турдаги моддий ёрдам кўрсатаётган ташкилот ва корхоналар, айниқса, спорт сектори вакилларига имконият яратади", - дейилади Мадрид клуби баёнотида.

Испанияда айни пайтда инфекция оқибатида вафот этганлар сони 3 434 нафарни ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар