"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025
Мадридликлар "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салибага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "TBR Football" хабар берди.

Мадрид клуби вакиллари франциялик футболчининг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:1) ўйинини томоша қилган.

Салиба "Арсенал" сафида 138 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ "Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш тараддудини кўраётгани маълум қилинган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: TBR Football