"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи
11 сен 2025 19:24
Янгиликлар
"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти яқин вақт ичида франциялик ҳимоячи Уильям Салиба ва англиялик вингер Букайо Сака билан янги шартнома борасида келишиб олмоқчи.
"TeamTalk" хабарига кўра, Лондон клуби вакиллари ҳар икки футболчи билан музокараларда муваффақиятга эришган. "Канонирлар" бошлиқлари ҳали ҳам футболчилар билан битимни узайтириш масаласида келиша олишларига ишончи комил.

Салиба ва Сака билан тузилган келишувлар 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Айни дамда экспертлар Саканинг трансфер қийматини 150 млн евро, Салибани эса 80 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уильям Салибага "Реал" қизиқмоқда. Франциялик футболчи келаси ёзда "қироллик клуби"га ўтиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар