

Таъкидланишича, “Реал” президенти Флорентино Перес қишки трансферлар вақтида ўйинчи сотиб олмасликка қарор қилган. Боиси клуби аввал Эден Азар, Лука Йович каби ўйинчиларга сарфланган пулларни ўз ўрнига қўйиши лозим. Маълумот учун, “Реал” 2019 йил ёзида трансферлар учун 300 млн евродан ортиқ маблағ сарфлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Поль Погба ва Кристиан Эриксендан бири “Реал”га қишдаёқ ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.



