"Реал" ўйинчисини 100 млн еврога Саудия Арабистонига сотмади

Alisher
18 авг 2024
"Реал" ҳимоячи Эдер Милитаони сотишга рози бўлмади.

Мадрид клуби 26 ёшли ўйинчи учун Саудия Арабистонидан бўлган 100 млн евродан ортиқ суммани рад этди.

Бразилиялик 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнамоқда. Милитао бу вақт давомида 156та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal