

24 ёшли хавбек январда Англия жамоасига "Лион"дан 42 миллион евро+бонуслар эвазига ўтганди.
"Реал" бразилиялик футболчига ўрта чизиқни кучайтиришдаги эҳтимолий янги ўйинчи сифатида қарамоқда.
"Реал" ўтган ёзда ёш ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга билан шартнома имзолаганди, шундан сўнг "Монако" хавбеки Орельен Чуаменига қизиқаётганди. Энди клуб рўйхатида Гимараэс ҳам бор.
Футболчи "Ньюкасл" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



