"Реал" мухлислари Бэйл ўрнида Хамесни кўришмоқчи

Aslanov Jasurbek
22 янв 2016, 16:10
Испаниянинг AS нашри ўз ўқувчилари ўртасида жароҳат олган Гарет Бэйлнинг ўрнини ким эгаллаши борасида сўровнома ўтказди.

Футбол мухлислари Хамес Родригес ёки Хесе Родригесни танлашлари керак эди.

Сўровнома натижаларига кўра, овоз берувчиларнинг 62,7% Хамесни танлаган.

Олдинроқ, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Хамеснинг ўзини тутишидан норози эканлиги маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›