“Реал” Модричининг маошини оширмоқчи. Ҳозир у йилига 8 миллион евро олади

9 авг 2018, 08:25
“Реал” раҳбарияти ярим ҳимоячи Лука Модрич билан янги шартнома тузиш ниятида.

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячисига “Интер” жиддий харидор бўлиб турибди. Аммо қироллик клуби ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Футболчининг шартномасида товон пули 750 миллион евро этиб белгиланган.

Айни пайтда Модрич “Реал”да йилига 8 миллион евро маош олади. Қироллик клуби ушбу муҳим футболчисининг маошини оширишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca