"Реал" MLS юлдузларига қарши ўйнаши мумкин

Aslanov Jasurbek
24 фев 2017, 11:03
"Реал" ёзда MLS юлдузлари терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

Маълумотларга кўра, MLS раҳбарияти "Қироллик клуби" билан 2 август куни Чикагода учрашув ўтказиш учун шартнома имзолашга яқин турибди. Агар келишув амалга ошса, "Реал" MLS юлдузлари терма жамоаси билан ўйнаган биринчи испан клубига айланади. Ушбу жамоанинг бош мураббийи "Чикаго Файр" устози Велько Паунович бўлади.

2016 йилда MLS юлдузлари терма жамоаси "Арсенал"га қарши ўйнаб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›