"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
15 фев 2021
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Испанияга қайтиши мумкин.

26 ёшли франциялик футболчига Серхио Рамосга ўринбосар излаётган "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Ляпорт жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Transfermarkt ўйинчини 60 миллион еврога баҳолаган. Эслатиб ўтамиз, Эмерик 2012-2018 йиллар давомида Бильбаонинг "Атлетик" клуби шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star