"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026, 16:44
Испания Кубогида ҳам "Реал Мадрид"га, ҳам "Барселона"га гол уришга муваффақ бўлган "Альбасете" ҳимоячиси Хави Морено икки гранд ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.

Эслатиб ўтамиз, "Альбасете" 1/8 финалда мадридликларни мусобақадан чиқариб юборган (3:2), чорак финалда эса каталонияликларга имкониятни бой берган эди (1:2).

Моренонинг фикрича, "Барса"ни ўрганиш осонроқ:

"Реал Мадрид" ёки "Барселона"га қарши ўйинлар бир-биридан фарқ қиладими? Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Иккала жамоада ҳам исталган сонияда мўъжиза ярата оладиган юқори савияли ижрочилар бор.

Лекин менимча, "Барселона"да "Реал Мадрид"га қараганда тартиб анча кучли. Мадридликлар майдонда кўпроқ анархияга (тартибсизликка) таянишади. Иккинчи томондан, шу тартиб "Барса"ни олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган жамоага айлантиради. Бироқ уларнинг паслари шунчалик аниқки, режасини билганингиз билан фойдаси йўқ", — деди Морено.

Маълумот учун, Хави Морено жорий кубок баҳсларида ҳар икки гранд дарвозасини ишғол қилиб, Испанияда кун қаҳрамонига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo