"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
22 авг 2025
Мадриднинг "Реал" клуби Лондоннинг "Кристал Пэлас" жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Уортонни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Англия клуби 21 ёшли таняч ярим ҳимоячисини 80 миллион еврога баҳоламоқда. "Реал" ҳозирда бунча пулни тўлашга тайёр эмас, аммо бразилиялик ҳужумчи Родриго Силвани сотса, музокара бошлаши мумкин.

Аввалроқ Уортонга МЮ томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS