"Реал" футболчиси машғулотда жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
28 янв 2019, 20:10
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио "Қироллик клуби"нинг бугунги машғулотида жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли испаниялик футболчи машғулот бошида оёғини шикастлаб олганю Асенсио тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва унинг сафга қайтиш муддати маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 31 январь куни "Жирона"га қарши Испания Кубоги чорак финал учрашувида меҳмон бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги лик ўйин 4:2 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›