"Реал" ФИФА санкцияларидан хавфсираб, Эдегорни "Ренн"га ўтишига йўл қўймайди

Aslanov Jasurbek
23 авг 2016, 14:43
"Реал"нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ёзги трансфер ойнаси пайтида "Ренн" сафига ўтмайди.

Бу ҳақда Франция клуби президенти Рене Рюэлло маслаҳатчиси Микаэль Сильвестр маълум қилди.

"Эдегор ёшга боғлиқ сабаб туфайли ёзда "Ренн"га ўтмайди. "Реал" таваккал қилмоқчи эмас, чунки ФИФА уларга сакция қўллаши мумкин. У ижара асосида бошқа испан клубига ўтиши мумкин, аммо у ҳар қандай ҳолатда ҳам "Ренн"га ўтмайди" - дейди Сильвестр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com