"Реал" Фабиу Карвальюга қизиқмоқда

Alisher
9 сен 2021, 14:07
"Фулхэм" ярим ҳимоячиси Фабиу Карвалью "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қироллик клуби", шунингдек АПЛнинг 10та топ-клуби шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етадиган 19 ёшли футболчини кузатишмоқда.

Карвалью жорий мавсум Чемпионшип доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail