

Marca хабарига кўра, "қаймоқранглилар" келажакда норвегиялик юлдузга умид боғлашмоқда ва уни келгуси йилларда жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида кўришмоқда.
"Қироллик клуби" "Арсенал"да ижарада тўп тепаётган 22 ёшли хавбекнинг ўсишига ишонишяпти ва "Реал" у Испанияга қайтгач, анча етук ўйин намойиш қилишидан умидвор.
Эдегор шу пайтгача "канонирлар" сафида 6 учрашув ўтказди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.



