"Реал" дарвозабони: "Менда 3 мингга яқин таклиф бор эди"

Aslanov Jasurbek
23 июн 2018, 14:12
"Реал"нинг янги дарвозабони Андрей Лунин Мадрид клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.

"Реал"да тўп тепишни орзу қилардим. Украина матбуотига "Қироллик клуби" мухлиси эканлигимни бир неча марта айтганман. Ҳозир клубнинг асосий дарвозабони бўлиш ҳақида ўйламаяпман. Ҳа, бу жойни истайман, бироқ ҳозир мени илҳомлантираётган нарса - "Реал"да узоқ вақт тўп тепиш ва жамоа билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш.

Менда турли клублардан 3 мингга яқин таклиф бўлганини ҳамма билади, бироқ "Реал"га ўтиш - орзуим, пул учун бу клубга ўтмадим. Бу ерда кумирим - Криштиану Роналду ўйнайди" - дейди Лунин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca