"Реал" Данилони 30 млн. евро эвазига харид қилиши мумкин
Aslanov Jasurbek
4 мар 2015, 11:37
"Реал" "Порту" ҳимоячиси Данилони харид қилиш йўлларини изламоқда.
Маълумотларга кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар ижобий давом этяпти. "Қироллик клуби" бразилиялик футболчи учун 30 млн. евро тўлаши мумкин. Португалия клуби 2012 йилда бу футболчи учун "Сантос" ҳисобига 13 млн. евро ўтказиб берган.