"Реал" чап қанот ҳимоячиси сотиб олди

Mirjalol Normatov
9 июн 2023
Ҳимоячи Фран Гарсия "Райо Вальекано"дан "Реал"га ўтди.

У ўзи тарбия топган Мадрид клуби билан 3 йиллик шартномага қўл қўйди. Гарсия 2020 йили "Райо" таркибига кўчиб ўтган ва ўшанда шартномада "Реал" футболчисини ярим пулига қайтариб олиш ҳуқуқи киритилганди. Демак, футболчисини 10 млн еврога сотган "Реал" 5 млн евро эвазига қайтариб олди.

Фран Гарсия ушбу мавсумда 3408 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ЛаЛиганинг ушбу мавсумидаги энг яхши натижани қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal