UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  9 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  18 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  2 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

"Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этди, бу сафар ЛаЛигада Янгиликлар

"Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этди, бу сафар ЛаЛигада

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 26-тур учрашуви якунига етди.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 26-тур

02/03/2019, 23:45

1
:
0
Тугади

Барселона

Иван Ракитич - 26'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78921 томошабин

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Малленко

45'
90'
55'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
61'  Серхио Рамос
61'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
76'  Каземиро (Иcкo)
82'  Марко Асенсио
89'  Даниэль Карвахаль
2'  Серхио Бускетс
26'  Иван Ракитич
26'  Серхи Роберто
63'  Клеман Лангле
71'  Артур (Артуро Видаль)
78'  Усман Дембеле (Филиппе Коутиньо)
90'  Серхио Бускетс (Нелсон Семеду)

"Реал" – "Барселона" 0:1

«Сантьяго Бернабеу»

Гол: 0:1 – 26 Ракитич.

"Реал": Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро (Иско, 76), Винисиус Жуниор, Кроос (Вальверде, 55), Бэйл (Асенсио, 61), Бензема.

"Барселона": тер Стеген, Альба, Пике, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич, Артур (Видаль, 71), Бускетс (Нелсон Семеду, 90), Дембеле (Коутиньо, 78), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (2), Рамос (61), Лангле (63), Асенсио (82), Карвахаль (89).


Баҳс якунланди! Навбатдаги "Эл-Классико"да "Барселона" ғолиб бўлди!

93. МЕССИ! Лео ўйинни якунлаб қўйишига бир неча сантиметрлар етишмади.

92. Ўзгариш. Бускетс майдонни тарк этди, унинг ўрнини Нелсон Семеду тўлдиради.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Реал" сўнгги дақиқаларда тезликни оширди ва хавфлироқ ҳужумлар ярата бошлаяпти.

83. Пике Бенземадан тўпни олиб, ўз дарвозаси олдида рақибларни алдаб юрди ва тўпни майдондан чиқариб юборди.

82. Асенсио Бускетсга қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

81. Тер Штеген тўпни қўли билан қайтараётганда Рамосга тегиб кетгандек бўлди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатмоқда.

78. Ўзгариш. Усмон Дембеле ўрнига Коутиньо майдонга тушмоқда.

77. Асенсио "Барселона" жарима майдончасида йиқилди, бироқ ҳакам бугун пенальти қўймаслигини айтди.

75. Ўзгариш. Касемиро ўрнига Иско тушди.

70. ДЕМБЕЛЕ! Усмон Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида узоқ бурчакка зарба берди. Бироз ноаниқ!

63. Ланглега сариқ карточка кўрсатилди. Клеман ҳаводаги курашда Рамосга тирсаги билан зарба берди.

61. Ўзгариш. Бэйл ўрнига Марко Асенсио майдонга тушди.

61. Рамос Мессига нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

59. ВИНИСИУС! Бразилиялик форвард рақиб жарима майдончасида ҳимоячининг эҳтиётсизлиги туфайли тўпни эгаллаб олди ва зарба берди, Лангле тўпни танаси билан қайтариб қолди.

57. Месси рақиб жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва чап қанотда очилаётган Дембелега тўпни узатди. Усмон ўйланиб ўтирмасдан дарвоза томон зарба берди, Куртуа тўпни эгаллаб олди.

52. СУАРЕС! Аргентиналик форвард Карвахалнинг ноаниқ узатмасини илиб олди ва битта ўзи Куртуа дарвозаси томон илдамлади, аммо унинг тезлиги катта бўлмагани туфайли ҳужумчи тўпни олдириб қўйди.

49. БЕНЗЕМА!!! Карим Бензема дарвозага жуда яқин туриб, тўпни ўша тарафга бура олмади. Бунинг устига ўйиндан ташқари ҳолат экан.

47. Иккала жамоа таркибида ҳам ўзгариш йўқ.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди!




Биздан узоқлашманг, ажойиб суратлар билан меҳмон қиламиз.

ТАНАФФУС! 

45. Рамосдан навбатдаги аҳмоқона ҳаракат! Серхио тўпни Мессидан илиб кетаётиб, унинг юзига зарба берди!

42. Серхио Рамоснинг бу ҳаракати эртага катта муҳокамаларга сабаб бўлади. Ҳимоячи тўпсиз кетаётган Мессини айёрона тўхтатиб қолди.

39. КУРТУА! Суареснинг 16 метрдан берган зарбасини Тибо қайтариб қолди, қайтган тўпга Месси улгурмади.

37. Мессининг берган зарбадан сўнг, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

35. "Реал" жарима майдончаси яқинида Касемиро қоида бузди. Жарима зарбаси. Тўп қаршисида Месси.

34. Маълумот учун: "Реал" 563 кундан бери "Барселона"ни мағлуб эта олмаяпти.

ГОЛЛАРНИ БУ ЕРДАН КЎЧИРИШИНГИЗ МУМКИН: ТЕЛЕГРАМ

29. Регуилон рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам яна пенальти йўқлигини айтди.

26. ГОООЛ! РАКИТИЧ! Хорватиялик футболчи ўнг қанотдан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси ичида унга ҳеч ким ҳалақит қилмади. Иван Ракитич тўпни Куртуа устидан ташлаб қўйди ва ҳисобни очди. 0:1


22. МОДРИЧ! Винисиус чап қанотдан "Барселона" жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқароқдаги Кроосга узатди, Тони эса Модрични тўп билан таъминлади. Хорватиялик ярим ҳимоячи алдамчи ҳаракатдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ тўп йўлига Пике қарши чиқди ва хавфни бартараф этди.

19. МЕССИ! Лионель Суареснинг узатмасидан сўнг жарима майдончасига кириб борди ва узоқлашиб кетган тўпни Куртуа устидан ташлашга ҳаракат қилди, бироқ зарба йўналиши ноаниқ эди.

15. ЗАРБААА! СУАРЕС! Бускетс тўпни рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан турган Луис Суаресга узатди, у эса тўпни ўзига тўғирлаб, дарвоза томон зарба берди... Куртуадан сейв, аммо ён ҳакам офсайд бўлганини қайд этди.

13. Жарима зарбаси муваффақиятсиз чиқди, бир неча сония кейин содир бўлган вазиятда Лангле Вараннинг зарбасини танаси билан тўсди ва бир қанча вақт майдонда оғриқни ҳис қилиб ётди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди.

12. Яна "Барселона" жарима майдончаси олдида қўполлик

11. Артур тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлади, уни қабул қилувчи Ракитич эса ичкарида йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.

9. Ҳозирча жамоалар тўпни бир-бирига олдириб, мухлисларни бироз зериктиришоқда. Мен эса сизга қизиқарли маълумотни тақдим этмоқчиман. Бускестнинг сариқ карточкаси унинг фаолиятидаги энг тези экан. Бундан ташқари сўнгги марта "Эл-Классико"ларда бундан эртароқ олинган карточка 2005-2006 мавсумда содир бўлган.

6. Сантьяго Солари эса бир неча ўйиндан бери ўз клуби ишқибозларини ғалати қарори билан ажаблантиряпти. Бунга мутахассиснинг Марселони захирада қолдираётгани сабаб бўляпти. Сўнгги баҳсларда бразилиялик ҳимоячи ўрнини Регуилон эгаллаяпти.

4. Каталония клуби устози Эрнесто Вальверде жароҳатдан қутилган Артурни майдонга туширгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди, чунки аксарият мухлислар мураббий футболчининг саломатлиги билан таваккал қилмайди деб ўйлаганди.

3. Бэйлнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Тезкор гол содир бўлмади.

2. Қўполлик! Бускест ўз жарима майдончаси олдида Кроосни йиқитди. Хавли жарима зарбаси белгиланди. Бунинг устига Серхио сариқ карточка билан жазоланди.


1. Учрашув бошланди


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги навбатдаги "Эл-Классико" старт олади.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 26-тур

02/03/2019, 23:45

1
:
0
Тугади

Барселона

Иван Ракитич - 26'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 78921 томошабин

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Малленко

45'
90'
55'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
61'  Серхио Рамос
61'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)
76'  Каземиро (Иcкo)
82'  Марко Асенсио
89'  Даниэль Карвахаль
2'  Серхио Бускетс
26'  Иван Ракитич
26'  Серхи Роберто
63'  Клеман Лангле
71'  Артур (Артуро Видаль)
78'  Усман Дембеле (Филиппе Коутиньо)
90'  Серхио Бускетс (Нелсон Семеду)

Реал Мадрид – Барселона 0:1

3 март, 00.45, «Сантьяго Бернабеу»

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Бэйл, Бензема.

Барселона – тер Стеген, Альба, Пике, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич, Артур, Бускетс, Дембеле, Суарес, Месси.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика