

Гап дарвозабон Андре Онана ва ярим ҳимоячи Донни ван де Беек ҳақида бормоқда. Хабарингиз бор, "Қаймоқранглилар" 22 ёшли хавбек билан ўтган йилдан буён қизиқиб келмоқда. Онананинг харидидан эса жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуага рақобат туғдириш мақсад қилинган. Ҳозирча мадридликлар бу борада таклиф билан чиққанлари ҳақида расмий хабарлар эълон қилинмади.



