"Реал" академияси мутахассиси Кико Зунига Қашқадарёда болалар футболи билан танишди
21 дек 2017 17:48
Янгиликлар
"Реал" академияси мутахассиси Кико Зунига Қашқадарёда болалар футболи билан танишди
"Реал" Мадрид академиясида фаолият юритувчи испаниялик мутахассис Кико Зунига Тошкентда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун Кико Зунига Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, болалар футбол мураббийлари билан учрашди. Шундан сўнг "Насаф" футбол академиясида бўлиб, бу ерда академия тарбияланувчилари учун яратилган шарт-шароитлар, футбол майдонлари, машғулот заллари билан танишди.

Шундан сўнг испаниялик мутахассис болалар футболи мураббийлари, ОАВ ходимларига юртимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастурининг тақдимотини ўтказди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар