"Реал" 2023 йил ёзида "Челси" футболчисини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
30 апр 2022
"Реал" "Челси" футболчиси Рис Жеймснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Мадрид клуби бу борада "Челси"га таклиф жўнатган. Аммо лондонликлар бунга рад жавобини беришган. Энди "Реал" 2023 йил ёзида клуб билан музокаралар ўтказишга тайёрланмоқда. Футболчининг "Челси" билан келишуви 2025 йил ёзига қадар давом этишини инобатга олсак, келаси йил ёзида ҳимоячининг трансфер суммаси сезиларли даражада тушиши кутилмоқда.

Жеймс ушбу мавсум АПЛнинг 21 ўйинида қатнашиб, 5 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal