

Маълумотларга кўра, Мадрид клуби 2020 йилда футболчи учун тўланган 30 млн. евронинг бир қисмини бўлса ҳам қайтариш умидида.
Рейньер "Реал" сафида бирорта ўйин ўтказмади. У 2020 йилдан бери ижарада "Боруссия", "Жирона" ва "Фрозиноне" шарафини ҳимоя қилди.
"Қироллик клуби" бразилияликнинг навбатдаги ижарасини кўриб чиқиши мумкин, аммо футболчини сотишга умид қилишмоқда.


