UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  3 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  21 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  14 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  25

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман» Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: «Минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман»

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарга қарши баҳсда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув якунлангач терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Авваламбор олдимизга қўйилган минимал вазифа бажарилгани билан барчани табриклайман. Ўйин учун тузган барча режаларимиз амалга ошди. Биринчи турдан сўнг Қатар терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик ва тўғри тактика танлай олдик. Кўриб турганингиздек, бу ҳисобда ҳам акс этди», – деди терма жамоамиз устози.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоси Рустам Ашурматов ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистондан ташриф буюрган кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимларини кўриб жуда хурсанд бўлдик. Буни кутмагандик. Ҳаммангизга алоҳида раҳмат айтиб ўтмоқчимиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Ўйин давомида ўйлаб қўйган режаларимизни амалга оширдик. Навбатдаги учрашувларда ҳам шу темпда ҳаракат қиламиз ва ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз», – деди футболчи.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу ғалаба орқали футболчиларимиз муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қила олишди. Терма жамоамиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 август куни Тайланд терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика