UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Равшан Ҳайдаров: "Мақсадимиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Мақсадимиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш"

1 мартдан Ўзбекистон яшил майдонларида старт оладиган U-20 Осиё Кубоги баҳслари олдидан барча жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам қатнашди ҳамда эртанги Сурияга қарши учрашувдан олдин қуйидаги фикрларни билдирди. 

"Авваламбор, Ассалому алайкум. Меҳмонлар, жамоалар ва мусобақа ташкилотчиларига хуш келибсиз, деб қоламан. Эртанги мусобақага йигитлар катта иштиёқ билан тайёрланишган. Умуман, курашларга тайёрмиз", – дейди Равшан Ҳайдаров.

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган? 

- Бу мусобақага ҳар бир жамоа катта мақсадлар билан келган. Биз ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш. 

- Бу ёш тоифасидаги рақибларни ўрганиш қийин. Турнирдаги терма жамоалар ҳақида маълумот сизда маълумот борми?

- Пандемия сабаб мазкур ёшдаги терма жамоа аъзолари расмий халқаро ўйинларда қатнашишмади. Шу боис бундай муаммо ҳамма терма жамоада бўлса керак. Биз саралаш баҳслари, ўртоқлик ўйинлари орқали уларни ўргандик. Рақиблар ҳақида тасаввурга эгамиз. 

- Аввалги ишлаган жамоаларингизга қараганда бу терма жамоа футболчиларида халқаро тажриба кам. Бу қийинчилик туғдирмайдими?

- Юқорида ҳам айтганимдек, пандемия сабаб ўсмирлик даврларида кўп мусобақаларни ўтказиб юборишди. Ўтган бир йил давомида кўплаб халқаро турнирлар, ўртоқлик учрашувлари орқали ўша тажрибани етказишга ҳаракат қилдик. 

- Аббос Файзуллаевнинг ҳолати қандай? Умуман, бошқа йўқотишлар йўқми?

- Барчалари шай ҳолатда. Кичик жароҳатларни тезда бартараф этишга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика