UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Чемпионлар лигаси. 3-саралаш босиқичи. ЦСКАдан ишончли ғалаба, БАТЭ “Славия”га имкониятни бой берди  0 01:30Рожерс: “Дембеле “Селтик”да бахтли”  1 01:10“Ман Сити” “Реал”нинг рекордини янгилаши мумкин  5 00:42“Реал”нинг учинчи посбони клубни тарк этади  1 00:35“ПСЖ” Санчес учун “Арсенал”га 40 миллион фунт таклиф қилди  3 00:28“Ливерпул”нинг икки футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 23:28Моуриньо: “Хавьер Эрнандесни “МЮ”да кўришдан хурсанд бўлардим”  3 23:12“Ювентус” яна Матюиди учун курашга қўшилди  1 23:04Ренату Саншеш Мюнхендан кетмоқчи  5 22:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:56"Челси" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро беришга тайёр  18 21:29Кака: "Неймар қаерда ўйнаса ҳам ажойиб футболчилигича қолади"  4 21:03"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда  16 20:34Игуаин: "Ювентус" Бонуччисиз ҳам кучли бўлиб қолаверади"  3 20:18ПСЖдан кутилмаган харид  11

18 авг 00:38
Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Насаф"га ўйин бобида ҳам, тажриба бобида ҳам ютқаздик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

"Ўйинга яхши тайёрланган эдик, катта хоҳиш бор эди лекин бизни савиямиз "Насаф" билан ўйинда билинди. Ўйинда ҳам, тажриба бобида ҳам, жамоавий ўйин бобида ҳам "Насаф"га тенг кела олмадик ва ютқаздик. Бугунги тезкор голдаги оддий хатони тажрибали рақиблар кечирмайди. Балким бошқа жамоалар билан ўйинда бундай вазиятлар кўринмай қолар лекин "Насаф" бундан 100% фойдаланадиган жамоадир", - дея гап бошлади Равшан Акмалович.

- Учинчи гол бўйича ҳам озгина изоҳ бериб ўтсангиз. Бу вазият бошқачароқ бўлди.
- Ҳали кўриб чиқишимиз керак. Ён ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бутун жамоа тўхтаб қолди. Шунга қарамай айтиб ўтишим керакки ҳакам байроқчасини кўтардими, йўқми охиригача ўйнаш керак эди. Футболчиларим хато қилди. Бу тўғрисида футболчилар билан ҳали жиддий гаплашамиз.

- "Динамо" статистика бўйича 1-бўлимда еттита, 2-бўлимда иккита дарвозага қараб аниқ зарба берди. Бу салбий ҳолат нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Биринчи бўлимда футболчиларда куч кўп эди ва якка ҳолатлардан чиқиб кетиш ҳолатлари бўлиб турди. Иккинчи эса куч етарли бўлмади. Икки кун давомида кўпроқ стандартлар билан ишладик. Шунга қарамай бош билан яхши ўйин кўрсата олмади. Бунда "Насаф" нинг ҳам кучли рақиб эканлигидандир.

- Иккинчи давра жамоага кўпгина янги ўйинчилар таклиф этилди. Сиз мана шу ўйинчилар билан жамоани олий лигада олиб қолишга ишонасизми?
- Мен тўлиқ ишонаман. Ишонмасам ишламаган бўлар эдим. Янги ўйинчиларни таклиф этишимдан мақсад рақобатбардош таркиб қилишим керак эди. 1-давра захирамиз жуда кичик эди. Асосан ёшлардан иборат эди. Ўйлайманки мана шу рақобат туфали ўйинимиз кучаяди. Ўйин сифати ҳам ошади.

- Элдор Магдеев борасида сўрамоқчи эдим. Бугун ўйини умуман ўхшамади назаримда?
- Элдор икки ўйинда ёмон ўйин кўрсатмаган эди. Бугун қониқмаганим учун иккинчи бўлимда алмаштиришни маъқул кўрдим. Ярим йил ўйнамай, ўйнаб биринчи лигада юрди ва бу таъсирини ўтказган кўринади. Бугун буни кўрдик. Жисмоний ҳолати бугун етмади. Бизга тажрибали ўйинчи керак эди ва жамоамизга олдик.

- Бугун учрашув давомида тўлиқ ўйнаган Тўлқин Мирзаев бор йўғи 5 марта тўпга тегди. Бу ҳужумчи учун жуда ёмон кўрсаткич эмасми?
- Ҳужумчи битта ҳаракат қилса ҳам гол урса шуни маъқул кўраман. Одатда ҳужумчига тўп кам боради ва тўп билан кам ишлайди. Ҳужумчи доим босим остида ўйнайди ва икки, уч рақиб ёнида бўлади лекин биз ҳужумчидан тўпсиз ҳаракат учун ҳам фойдаланамиз. Албатта мен ҳам яққол тўпурар ҳужумчимиз бўлишини. Ҳеч бўлмаганда Шомуродов, Абдуллаев каби бўлганда. Нима қилай бизда бундай ҳужумчи йўқда. Энди боридан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: