Расмий хабар: Муҳсинжон Убайдуллаев "Нефтчи"га қайтди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2022
Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган "Нефтчи" клуби таркибни кучайтириш борасида бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.

Илгари "Нефтчи" таркибида ёрқин ўйин намойиш этиб, кейинчалик охирги уч мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаев қадрдон жамоасига қайтди ва клуб билан шартнома имзолади.

Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" ПФК раҳбарияти ва барча мухлислари номидан Муҳсинжон Убайдуллаевга улкан зафарлар тилаган ҳолда, янги 2022 йил мавсумида жамоанинг юксак мақсадларни рўёбга чиқаришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, дея умид боғлаб қоламиз", - деб ёзади "Нефтчи"  матбуот хизмати. 




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Нефтчи” матбуот хизмати